Ширин шаҳар ҳокимлиги томонидан фронт орти меҳнат фахрийси ҳолидан хабар олинди

Ширин шаҳар ҳокимлиги томонидан фронт орти меҳнат фахрийси ҳолидан хабар олинди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кексаларни эъзозлаш, уларни қадрлаш, шунингдек, узоқ йиллар мобайнида қилган меҳнатларига ҳурмат кўзи билан қараш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан меҳнат фахрийси Аҳмад Султонов ҳолидан хабар олинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Фуқаро Аҳмад Султонов узоқ йиллар "Улуғ ватан уруши" нинг фронт ортида захмат билан меҳнат қилган меҳнат фахрийси ҳисобланади.

Юз билан юзлашишга яқин ушбу отахонга Ширин шаҳар ҳокимлиги узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page