Бозордаги тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, маҳсулотлар нархлари қатъий назоратга олинмоқда.

Бозордаги тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, маҳсулотлар нархлари қатъий назоратга олинмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Республикамизда коронавирус билан боғлиқ ҳолатнинг қайд этилди. Бу эса бозордаги нарх-навонинг сунъий равишда кўтарилиб кетиши фуқаролар орасида ва ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Бозордаги нарх-навонинг сунъий равишда кўтарилиб кетишини олдини олиш бўйича бугун 17 март куни Сирдарё туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, Республика маънавият ва маърфат маркази Сирдарё туман бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида Бахт деҳқон бозорида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Мазкур ишчи гуруҳ вакилларининг тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, маҳсулотлар нархлари қатъий назоратга олинди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишнинг ўзи етарли.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page