Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан аҳоли орасида коронавирус инфекцияларини олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирлар ўтказилмоқда

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан аҳоли орасида коронавирус инфекцияларини олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирлар ўтказилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят СЭОМ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, Хитой Халқ Республикасида ва дунёнинг бир қатор давлатларида одамлар ўртасида коронавирус инфекциясининг янги типи бўйича мураккаб эпидемик вазият сақланиб қолмоқда.

Лекин бугунги кунда Сирдарё вилояти аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Вилоят ҳудудига (СОVID-19) коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида тегишли мутахассислар иборат эпидемияга қарши штаб ташкил этилди.

Вилоят ҳудудига юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва профилактик тадбирларни ўз вақтида ўтказиш мақсадида, вилоятнинг Қозоғистон давлати билан чегарадош бўлган Сирдарё туманидаги “Сирдарё” ва “Малек ”, “Оқолтин” ҳамда Тожикистон билан чегарадош Ховос туманидаги “Ховособод” божхона постларида санитария назорат пунктлари ташкил этилган бўлиб, ушбу пунктларга малакали тиббиёт ходимлари бириктирилган. 

Вилоятимиз ҳудудига ўткир респиратор ва грипп, ўта хавфли юқумли ҳамда коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Давлат чегарасидаги санитария-карантин пунктларидан ўтаётган ва ҳаво йўллари орқали нохуш эпидемик давлатлардан кириб келаётган фуқароларни айниқса Корея давлати ва Хитой Халқ Республикасидан келаётганларни тиббий-санитария кўригидан сифатли ўтказилиб, уларни 14 кун давомида халқаро санитария-эпидемиология талаблари асосида қатъий тиббий назоратга олинган.

Бундан ташқари, шу давр якунига қадар ҳарорати кўтарилган ёки бошқа касаллик аломатлари юзага келганда, зудлик билан уларни алоҳидалаш, вирусологик лаборатория текширувидан ўтказиш ҳамда даволаш ишларини стандартлари бўйича олиб бориш учун барча зарур чоралар кўрилган.

Бугунги кунда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан коронавирус инфекциясини вилоятга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан 2393 кг гипохлорид кальций, 520 та махсус кийим-бош, 35 дона зарарсизлантириш воситалари, 5000 дона ниқоблар заҳираси яратилди, вилоят божхона постларидаги санитария назорат пунктларига вилоятга кириб келаётган фуқароларни ҳароратини ўлчаш учун замонавий 5 дона пирометрлар харид қилинди ҳамда Сирдарё туманидаги “Сирдарё” санитария назорат постига тепловизор ўрнатилди.

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 февралдаги 3-сонли буйруғи жорий йилнинг 25 февраль куни Сирдарё туманидаги “Сирдарё” божхона постида “Янги турдаги коронавирус инфекциясини Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдин олишда ФВДТ раҳбар органлари, куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги барча деҳқон бозорларида, автошоҳбекатларида, умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим муассасаларида коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ва шахар ва туманлар СЭОМ ходимлари томонидан 20 та телевиденияда, радиода 40 та чиқиш қилинди, газетада 14 та мақолалар чоп этилди ҳамда маҳаллаларда 12099 та учрашувлар, 1305 та давра суҳбатлари олиб борилди, 12629 та эслатма материаллари тарқатилди ҳамда таълим муассасаларида 2167 та диктантлар ўтказилди.

Энг муҳими ҳар бир фуқаро ўзини эҳтиёт қилган ҳолда нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, қўлларни совун билан астойдил ва тез-тез ювиши, йўталганда ва акса урганда бир маротаблик салфеткалардан фойдаланиши, фақат қайнатилган ёки қадоқланган сув истеъмол қилиши, махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланиш ҳамда агар тана ҳарорати кўтарилса, юқори нафас йўллари касалликлари аломатлари сезилганда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиши зарур.

Фото: Вилоят СЭОМ

Зарурияти бўлмаса хорижга чиқмаслик тавсия этилади.Сиз соғлом бўлганингиз билан ёнингиздагилар ўз касалликларидан бехабар ҳолда юқтириб қўйиши мумкин.

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билаш ишлаш бўлими

Report Page