ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР....

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР....

@Sirdaryo
Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги

Юртимизда баҳор нафаси кезаётган шу кунларда шаҳар ва қишлоқларда, кўча ва хиёбонларда олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кўлами тобора кенгаймоқда.

Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги

Кейинги йилларда мамлакатимизда табиатга бўлган муносабатнинг тубдан ўзгараётгани бу борадаги маданиятни юксалтиришга, одамлар қалбида табиат бойликларига меҳр-оқибат ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Жумладан Сирдарё вилоятида "Биз яхшилик занжирининг биримиз" ҳамда "Бир миллион дарахт" акциялари бўлиб ўтмоқда.

Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги

Бугун Сирдарё туманини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда ҳам кўзга кўринарли бир қатор ишлар амалга оширилди.

Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги

Тумандаги "Зиёкор" маҳалласида кўркам боғ яратилди. М-34 йўли ва темир йўл бўйи оралиғларида манзарали ва мевали кўчатлар экилмоқда.

Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото:Сирдарё туман ҳокимлиги

Шунингдек яратилган боғдаги кўчатларни асраб-авайлаш ва парваришлаш мақсадида енгил  конструкцияли кўчма кўзатув пунктлари ташкил этилиб, боғга бириктирилган боғбонлар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Туманимизда яратувчанлик ишлари давом этади.....

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page