Сирдарёда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари малака оширмоқда

Сирдарёда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари малака оширмоқда

@Sirdaryo
Фото: Агентлик вилоят филиали

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари учун 2022 йил 2-5 март кунлари 40 соатлик махсус малака ошириш курслари ташкил этилди.

Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали

Ўқувлар давомида масъулларга 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти, республикада кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги туб ўзгаришлар, вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар ўтказиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек, меҳнат муносабатлари ҳақида тушунча берилмоқда.

Машғулотлар Давлат бошқаруви академиясининг профессор-ўқитувчилари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа ташкилотларнинг масъул мутахассислари томонидан тренинг, маъруза ҳамда вебинар шаклида ташкил этилган.

Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали

Ўқув курслари кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарларининг назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда салоҳиятини янада ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали

Report Page