Ховос туманидаги "Нурли келажак" маҳалласини янада обод қилиш бўйича муҳим чоралар белгиланди

Ховос туманидаги "Нурли келажак" маҳалласини янада обод қилиш бўйича муҳим чоралар белгиланди

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда яшаб меҳнат қилаётган хар бир фуқаро борки, бугунги кундаги ислоҳотлардан четда қолмаслиги лозим. Барча фуқароларнинг фаровон хаётини таъминлаш эса давлатимизнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифасига айланган. Шу сабабли, Сирдарё вилоятида ҳусусан Ховос туманида ҳам амалай харакатлар давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, тумандаги "Нурли келажак" маҳалласи "Оғир ҳудуд" сифатида эътироф этилиб, ушбу ҳудуддаги комунал, тиббий хизмат кўрсатиш тизимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти яхшиланиши кўзда тутилган эди.

 Олиб борилаётган амалий ишлар натижасида ушбу маҳаллада;

—4,2 км ички йўлларга қум-шағал аралашмасини ва 1,2 км йўлга асфалто бетон аралашмасини ётқизилди

—2 км электр энергиясини узатиш линияларини тортиш ва 100 га яқин симёғочларни алмаштирилди

—1 км газ янги қувурларни тортиш ва барча газ тақсимлаш (ГРП) қурилмаларини тўлиқ таъмирланди

—200 га яқин кўча чироқларини ўрнатилди

—1 км ичимлик суви қувурларини ўрнатиш ва тиббий хизматни ривожлантириш ишлари амалга оширилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Эндиликда, ушбу маҳалланинг кўчаларига кириш йўлларини ҳам замонавий кўринишга келтириш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, қўшимча кўча чироқлари ўрнатиш ва қум-шағал аралашмаси ётқизилиб тамирланган кўчаларнинг четларига манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилди. Шунингдек, коммунал хизматлар сифатини ошириш бўйича муҳим чоралар белгиланди.

  Маълумот ўрнида, "Нурли кеклажак" маҳалласида 1570 нафар аҳоли, 326 та ҳонадон ва 504 нафар оила истиқомат қилади.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page