Тезкор тадбир: Департамент ҳамда ДХХ ходимлари Оқолтин туманида фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган талабани ушлади

Тезкор тадбир: Департамент ҳамда ДХХ ходимлари Оқолтин туманида фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган талабани ушлади

@Sirdaryo
Фото: Департамент ахборот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент ахборот технологиялари университети магистранти У.М. фуқаро Ў.О.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қозоғистон Республикасидаги Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб, кейинчалик ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Департамент ахборот хизмати

Департамент ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Report Page