Ўзбекистонда талаба қизлар учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади

Ўзбекистонда талаба қизлар учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Шавкат Мирзиёев 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар яратилаётгани ҳақида гапиргани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот котибининг ёзишича, 2022—2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади, дейилади «Дарё» хабарида.

Дастур доирасида Тошкентда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.

Шунингдек, айни пайтда аёллар улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.

«Бу имконият ҳали бизнинг тарихимизда, умуман бўлмаган», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.

Report Page