Ижтимоий тармоқларда "Диққат: Янгиер шаҳрида кўча зўровонлари пайдо бўлдими?! сарлавҳасидаги видеоролик юзасидан Янгиер шаҳар ИИБнинг расмий муносабати

Ижтимоий тармоқларда "Диққат: Янгиер шаҳрида кўча зўровонлари пайдо бўлдими?! сарлавҳасидаги видеоролик юзасидан Янгиер шаҳар ИИБнинг расмий муносабати

@Sirdaryo

Бугун ижтимоий тармоқларда "Диққат: Янгиер шаҳрида кўча зўровонлари пайдо бўлдими?! Ижтимоий тармоқларда ўсмир йигитлардан бири — иккинчисига дўқ уриб, уни тиз чўктирганлиги акс этган видео тарқалди" сарлавҳаси остидаги фото ва видеолавҳа юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилди.

Муносабатга кўра ушбу видеолавҳадаги мактаб ёшида бўлган ўспирин йигитлар Янгиер шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Б.Х. ва унинг таниши бўлган, Янгиер шаҳрида яшовчи Ховос туман 1-сонли касб-ҳунар мактабининг биринчи босқич ўқувчиси С.З.лар, Янгиер шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Н.Ш. ни тиз чўкиб ўтиришга мажбурлагани лавҳада акс этган. Б.Х, С.З ва Н.Шлар ушбу видеолавҳани Янгиер шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби 7-синф ўқувчиси Ж.А.га Б.Х.нинг мобил телефон орқали тасвирга олиши, сўнгра ҳазил тариқасида обуначи йиғиш мақсадида лавҳани ижтимоий тармоқларда "ТИК-ТОК" да жойлаштириш мақсадида амалга оширилганлигини билдирди. Ҳозирда ушбу вояга етмаганлардан уларнинг ота-оналари ва мактаб директорлари иштирокида Янгиер шаҳар ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби ва Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши раиси билан ҳамкорликда тушунтириш хатлари олиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси асосида маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page