Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ходимлари томонидан 191 нафар назорот остидаги шахслар муддатидан олдин озод этилди

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ходимлари томонидан 191 нафар назорот остидаги шахслар муддатидан олдин озод этилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 07 ноябрь кунидаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Судларнинг аҳлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш, озодликни чеклаш, шартли синов ва мажбурий жамоат ишлари жазоларини қўллаш тўғрисидаги ҳукмларини тўлиқ ижро этилиши таъминлаб келинмокда. Хусусан вилоят ИИБ Пробация бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жазо ўташ давомида тузалиш йўлига кирган ва жазо ўташ қоидаларига тўлиқ амал қилган жами 191 нафар назорат остидаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли озод этилиб, фуқароларни ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиб келинмоқда. Бундан ташқари, Пробация бўлими назорати остида турган 35 нафар шахслар жазо ўташдан бўйин товлаганликлари учун Жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди. 

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Худудий шаҳар-туман Пробация гуруҳлари Судлар билан хамкорликда 12 маротаба сайёр судлар ўтказиди. Жумладан, жорий йилнинг 27 феврал куни Гулистон шаҳар ИИО ФМБ, Ховос ва Мирзаобод туманлари ИИО Пробация гуруҳлари ҳодимлари томонидан аҳлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш, озодликни чеклаш жазолари қўлланилган назорат остидаги шахсларниннг сайёр судлари бўлиб ўтди. Ушбу бўлиб ўтган сайёр судлар давомида 25 нафар назорат остида турувчи тузалиш йўлига кирган ва жазо ўташ қоидаларига тўлиқ амал қилган шаҳсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазосини муддатидан олдин шартли озод этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page