Гулистонда «ихтирочи» қўлга олинди: у электр ҳисоблагични тўхтатадиган пульт ихтиро қилган

Гулистонда «ихтирочи» қўлга олинди: у электр ҳисоблагични тўхтатадиган пульт ихтиро қилган

@Sirdaryo
Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг 28 февраль куни Гулистон шаҳри, “Намуна” МФЙ, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган “K.X.N.” МЧЖга қарашли автомашиналарни ювиш шаҳобчасида энергия рессурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан ўтказилган текшириш давомида, электр тармоғига уланган электр ҳисоблагич ичига кўз илғамас ҳолда яширин равишда электр таъминотига таъсир этувчи пульт билан бошқариладиган чип мосламасини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Ўтказилаётган суриштирув ҳаракатлари давомида, “K.X.N.” МЧЖ раҳбари А.Ю. томонидан таъминот корхонаси манфаатларига 23 млн. 074 минг. 605 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Ушбу ҳолатни МЧЖ раҳбари А.Ю. "электр ҳисоблагични яширин равишда пульт билан бошқариб келганман эконом қилиш мақсадида, қилган ишимдан пушаймонман", - дея изоҳлади.

Фото: МИБ вилоят бошқармаси

Ҳозирги кунда Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида аниқланган зарар тўлиқ ундирилиб, «ихтирочи»га нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Report Page