Оқолтин туманида камбағалликдан чиқариш учун аҳолининг иқтисодий аҳволи ҳамда уларнинг даромад манбаалари ўрганилмоқда

Оқолтин туманида камбағалликдан чиқариш учун аҳолининг иқтисодий аҳволи ҳамда уларнинг даромад манбаалари ўрганилмоқда

@sirdaryo
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Оқолтин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдуллаев Шодлик маҳалласида уйма-уй юриб, аҳолининг иқтисодий аҳволи ҳамда уларнинг даромад манбаалари билан танишди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида:
«Мен бу ҳақда биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатномамда гапирдим, яъни бизда камбағалликнинг кўплиги тўғрисида.
Афсуски, биз шу пайтгача аксарият фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам камбағал эканини кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмаганликка олдик. Бу нотўғри. Афсуски, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, халқимизнинг 4-5 фоизи камбағал экани айниқланди. Энди яшириш керак эмас, оғир шароитларда яшаётган одамларимизнинг асл муаммоси, вазиятини тушунишимиз, барча тоифадаги раҳбарлар дунёқарашимизни ўзгартиришимиз лозим бўлади.
Биздаги маълумотларга кўра, айрим оилаларнинг топаётган ойлик даромадининг қарийб 70 фоизи, Худо кўрсатмасин, ўша хонадонда кимдир оғир бетоб бўлса, етмай қоляпти. Хўш, бундай оилаларни ўзига тўқ, дея оламизми? Албатта, йўқ. Рости, президент сифатида одамларимизнинг нима истеъмол қилаётгани, соғлиғи ҳақидаги ўйлар ҳар куни мени қийнайди." деб таъкидлаган эди.

Энг аввало шуни айтиш керакки, аҳолимизнинг нисбатан ночор ва кабағалликда яшаётган қисмини ҳаммаси ҳам тадбиркорлик кўникмаларига эга эмас. Шуни инобатга олган ҳолда аҳолининг ночор қатламини камбағалликдан чиқариш учун аҳоли хонадонлари ишчи гурухлари томонидан синчиклаб ўрганилмоқда.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page