Карликка олиб келувчи омиллар маълум бўлди

Карликка олиб келувчи омиллар маълум бўлди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Тунги клуб, бар, кинотеатр, футбол майдони ва фитнес-марказларида баланд товушда мусиқа тинглаш даражасининг ортиб бориши шифокорларни хавотирга солмоқда. Ҳозирда дунё бўйича қарийб 1 миллиарддан зиёд ёшларга кар бўлиб қолиш хавфи дахл қилмоқда, дейилади Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларида. Xabar.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда Жаҳон эшитиш кунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилган.

«Тунги клуб, дискотека, бар, кинотеатр, концерт зали, футбол майдони ва ҳатто фитнес-марказлари каби маданий-кўнгилочар ҳамда спорт муассасаларида шовқин даражасининг ортиб бориши тиббиёт ходимларини қаттиқ ташвишга солмоқда. Мунтазам баланд товушлар таъсири эшитиш қобилиятининг тикланмас ўзгаришига жиддий таҳдид солади. ЖССТ ҳисоб-китобига кўра, дунё бўйича 1,1 миллиард ёшлар хавфсиз эшитиш амалиёти туфайли кар бўлиб қолиши мумкин», — деб ёзади «РИА Новости».

ЖССТ маълумотида бугун карлик ва эшитиш бузилишидан тахминан 466 миллион киши азият чекаётгани келтирилган, улардан 40 миллионини болалар ташкил этади. Тахминларга кўра, 2050 йилга бориб эшитиб қобилияти бузилишидан қийналаётганлар сони 900 миллионга етади.

«Ирсий бузилишлар, сурункали қулоқ инфекциялари, қизилча, қизамиқ, тепки, менингит каби қатор касалликлар, шунингдек, айрим дори препаратлари ва атроф-муҳитнинг зарарли таъсири, биринчи галда, шовқин-сурон карликнинг асосий сабаби ҳисобланади», — дейилади манбаларда.

Report Page