Пойтахтимиздаги “Наврўз“ боғида 1 март куни завқли куй-қўшиқлар, ўйин-кулгу янада авжига чиқди

Пойтахтимиздаги “Наврўз“ боғида 1 март куни завқли куй-қўшиқлар, ўйин-кулгу янада авжига чиқди

@Sirdaryo
Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Бу ерда кўтаринки руҳда нишонланган славян халқларининг "Широкая масленица" байрамига миллий маданий марказлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари, ҳамюртларимиз таклиф этилди.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов, Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари Викентий, Ўзбекистон рус миллий маданият маркази раиси Сергей Миронов мамлакатимизда миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъмилаш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Дарҳақиқат, 130 дан ортиқ миллат вакиллари ягона ва аҳил оила фарзандларидек иноқликда яшаб, меҳнат қилаётган мамлакатимизда барча миллат ва элатларнинг анъаналарини сақлашга доимий эътибор қаратилмоқда.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

— Масленица славян халқларида жуда қадимдан нишонланиб, аҳиллик, меҳр, эзгулик айёми сифатида байрам қилинган, — деди рус миллий маданий маркази фаоли Валентин Аристов. — Қуёшли юртимизда ушбу байрамга одамлар ҳордиқ чиқариш, ўзаро самимий мулоқот қилиш, табиатдан, баҳорнинг илк илиқ ва нурли кунларидан баҳра олиш учун келишгани диққатга сазовор.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Қувноқ сайл тарзида ўтказилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидаги миллий маданий марказларнинг бадиий жамоалари, болалар ҳаваскорлик ансамбллари ўз мусиқий дастурларини намойиш этдилар. Пазандалик, миллий ҳунармандчиликка оид кўргазма-ярмарка байрамга янада ранг-баранглик бағишлади.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram
Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Тадбирда гулистонлик санъаткор Баҳодир Ҳудоёров “Салом Ўзбекистон” ва “Гулистон” деган ашуллари билан Янгиер шаҳридан “Гармония” аёл-бувилар ансанбили ҳамда иқтидорли ёш хонанда Зулфияхоним қизлари конкурси вилоят босқичи ғолиби Регина Назарова “Доира” ва “Мама” ашулалари билан меҳмонларни дилини ҳушнуд этишди.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram
Фото: Фурқат Тошматов / Telegram
Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Вилоят рус маданият маркази раҳбари Фаина Галубцова вилоят, Гулистон ва Янгиер шаҳар хокимликлари санъаткорларини Тошкентга бориб келишга ёрдамлари учун алохида ташаккурлар изхор этишди.

Фурқат Тошматов,
ЎзА фотомухбири

Report Page