Гулистонда авторейд ўтказилди (фото)

Гулистонда авторейд ўтказилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Гулистон шаҳрида ўтказилган навбатдаги рейд давомида транспорт воситаларини оиналарини тегишли тартибда рухсатномасиз қорайтирган ҳайдовчилар аниқланиб уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Шу ўринда ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддасида "Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (ҳозирги вақтда 5.575.000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлишлигини,

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (ҳозирги вақтда 8.920.000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлишлигини маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page