Долзарб саволга аниқ жавоб: фермерлар ўзига ижарага берилган ер участкасини бошқага бериши ёки сотиши мумкинми?

Долзарб саволга аниқ жавоб: фермерлар ўзига ижарага берилган ер участкасини бошқага бериши ёки сотиши мумкинми?

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

ЎзАнинг ёзишича, бу саволга “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассиси Бу саволга Давергеодезкадастр қўмитаси бошқарма бошлиғи Бахтиёр Нормўминов томонидан жавоб берилган.

– Қонунчилигимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган. Ер кодексининг 16-моддасида ер давлат мулки – умуммиллий бойлик экани, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги, давлат томонидан муҳофаза этилиши, олди-сотди қилинмаслиги, айирбошланмаслиги, ҳадя этилмаслиги, гаровга қўйилмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Кодекснинг 24-моддаcида эса ижарага берилган ер участкаси ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланиши, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно экани белгиланган. Шунингдек, ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўзининг ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақлидир.

Report Page