Хонадонини электр тармоғига яширинча улаб олган электр таъминоти корхонаси ходими жазоланди

Хонадонини электр тармоғига яширинча улаб олган электр таъминоти корхонаси ходими жазоланди

@SirdaryoXabarlari
Фото: «Zamin.uz»

Фарғонада яшаш хонадонини электр тармоғига яширинча улаб олган электр таъминоти корхонаси ходимига жазо тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

МИБ Фарғона туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир қатор уддабурон истеъмолчиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Шундай истеъмолчилардан бири Фарғона тумани, «Миндонобод» МФЙда яшовчи Т.М. Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходими бўлиб чиқди.

Аниқланишича, Т.М. уйидаги кондиционерни тармоққа яширинча улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Бўлим мутахассислари томонидан Т.М.нинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига етказилган 5 миллион 256 минг сўм миқдоридаги зарар тўлиқ ундирилди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Report Page