Озод ватанимизни янада обод этайлик. Оқолтин туманида “бир миллион дарахт” акцияси доирасида 6 минг туп мевали ва манзарали кўчат экилди

Озод ватанимизни янада обод этайлик. Оқолтин туманида “бир миллион дарахт” акцияси доирасида 6 минг туп мевали ва манзарали кўчат экилди

@sirdaryo
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Мана, юртимизга фасли навбаҳор ҳам кириб келмоқда. Баҳорда табиат уйғониши билан бирга, она заминимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин паллага киради. Энг гўзал байрамларимиз билан бирга диёримизда ризқу насибаларни зиёда этувчи тадбирлар авж олади. 

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Зеро, ўзимиз яшаётган заминни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш туфайли кўнглимиз ҳам обод, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. Қолаверса, боғлар, кўчалар ва йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк бахш этиш, ҳавонинг мусаффолигини таъминлаш билан бирга ширин-шарбат мевалар билан дастурхонларимизни тўлдиради. Энг муҳими, юртимизни обод этиш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бош қўшган инсон ўз меҳнати маҳсулини кўргани сайин маънан юксалиб бораверади.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Оқолтин туманида кўкаламзорлаштириш тадбирларида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик, маҳалла ва корхона- ташкилотлар уюшқоқлик билан фаол иштирок этмоқдалар.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Ушбу тадбирда вилоят ҳокими ўрибосари Ж.Иброҳимов ҳам иштирок этгани ҳашарчиларни янада руҳлантириб юборди. Акция доирасида 6 минг туп турли манзарали дарахтлар экилди.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Туманимизда янги кўчат экиш билан бир қаторда экилган ниҳолларни хатловдан ўтказиш, парваришлаш, бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтқазиш, бута экиш, уларни буташ, кесиш, санитария мақсадларида кесиш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кесилган дарахтлар ўрнига мевали ва бошқа дарахтлар ўтқазиш билан боғлиқ ишларга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Фото: Оқолтин тумани ҳокимлиги

Шунинг учун атроф-муҳитни ораста қилиб, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экиб, оламни гўзалликка буркайлик. Токи,фарзандларимиз бу гўзалликдан баҳра олиб, маънан соғлом бўлиб вояга етсин, шундай эзгу ва савобли ишларни давом эттириб, боғлар яратсин.

Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page