Гулистон давлат университетида “Startup” лойиҳалар танлови ташкил этилди
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг “startup” лойиҳалар танлови Гулистон давлат университетида ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Унда турли соҳаларга йўналтирилган инновацион ҳарактердаги ишланмалар ва илм-фанни ишлаб чиқаришга йўналтиришга хизмат қиладиган амалий ҳамда фундаментал лойиҳалар намойиш қилинди.
Барча факультетлардан жами 100 га яқин лойиҳа муаллифлари иштирокидаги тадбирда Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг имкониятларини янада яхшилаш, инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кўзлаган ушбу танлов ҳар жиҳатдан манфаатли кечди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилоят бошқармаси