"Бир миллион дарахт" акциясида Сирдарё вилояти ФВБ ҳамда унинг қуйи тизим ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда
@SirdaryoХалқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор эшик қоқаётган шу кунларда ҳар бир киши яратувчанликга ўзида иштиёқ сезади. Бу иштиёқ эса эртанги кунга замин тайёрлайди.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бир-бири билан яқин тушунчалар. Экилган турфа кўчатлар нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонни тўкин этади.
Бугун Сирдарё вилояти бўйича “Бир миллион дарахт” акцияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу акцияда Сирдарё вилояти ФВБ ходимлари ҳам уюшқоқлик билан фаол иштирок этишмоқда.
Aкцияда барча бирдек иштирок этиб, манзарали ва мевали дарахтлар экишмоқда. Бу акцияда турли хил дарахт кўчатлари ўтказилди.
Вилоят ФВБ Ахборот хизмати