ЯНГИ БОҒЧАНИ ИШГА ТУШИРИШ УЧУН ЭСКИ МУАММО ТЎСИҚ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

ЯНГИ БОҒЧАНИ ИШГА ТУШИРИШ УЧУН ЭСКИ МУАММО ТЎСИҚ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Сайловчилар билан учрашувларим доирасида Гулистон туманидаги Бешбулоқ маҳалласида жойлашган 13- мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлдим.

Туманнинг чекка қишлоғида ушбу даргоҳнинг ишга туширилиши бу ернинг аҳолисига жуда катта қувонч бағишлаши аниқ. Фақат ташкилотни ишга туширишда баъзи муаммолар мавжудлигини айтишди бизга.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Шу ернинг ўзида маҳалла фаоллари, МТМ раҳбарияти билан учрашиб, муаммони ўргандик.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

-Боғчамиз очилиши керак бўлган бино янги бўлишига қарамасдан яна таъмирталаб бўлиб қолди, чунки, дренаж тизими яхши ишламайди. Айтиш жоизки, айни шу нарса бу ерда дарахт ва гул кўчатлари экиш, ундириш, томорқадан фойдаланишга ҳам анча зарр беради, - дейди биз билан суҳбатда Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутати Худойберди Пирназаров. - Биз депутатлар ва маҳаллий ҳокимият бош қўшиб, ушбу муаммони ҳал қилишимиз лозим.

Ушбу мурожаат юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди ва назорат остига олинди.

Биз бу мавзуга яна қайтамиз.

"Ойдин йўл" газетаси

Report Page