САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Бугун куним жуда мазмунли ўтди. Сайловчиларим билан ҳар шанба куни учрашишни одам қилдим. Гулистон туманидаги Уювли қишлоғида бўлиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўргандик. Уларнинг ечими тўғрисида суҳбатлашдик.

Фуқароларни энг қийнаётган долзарб мавзу - бу маҳаллаларда йўллар таъмири, столбалар ва кўча ёритқичлари ўрнатиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ва албатта, бандлик муаммоси, банклардан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар олиш эканлиги албатта ҳеч кимга сир эмас.

Мисол учун, тумандаги Уювли маҳалласи фуқароси Дилфуза Уракбаева қишлоқда ёшлар учун марказ, савдо, хизмат кўрсатиш гузари қуриш таклифини берди. Аҳолидан шунингдек, ўқувчиларнинг 3 км узоқликда жойлашган мактабга қатнаши учун автобус қатнови йўлга қўйилса деган таклиф тушди. -Қишлоқ бир ярим минг аҳоли истиқомат қилса-да, қишлоқ врачлик пункти мавжуд эмаслиги аҳолига қийинчилик туғдирмоқда. Шошилинч тез тиббийёрдам зарур бўлганида бу айниқса, жуда билинади, -дейди биз билан суҳбатда фуқаро Сайёра Исакова.

Муҳими, шу муаммоларни кўплашиб-кўмаклашиб ҳал этиш учун мутасадди раҳбарлар билан учрашдик ва барча мурожаатлар ижроси назорат остига олинди.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Уларнинг мамлакатимизда рўй бераётган янгиликлар, янги қабул қилинаётган қонун лойиҳаларига қизиқишларини кўриб, айтишим жоизки, ватандошларимизда эртанги кунга ишонч бор.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Шу жумладан, бугун туманда кенг кўламдаги ободонлаштириш ҳамда "Бир миллион кўчат" акциясида иштирок этдим. Одамларнинг руҳида кўтаринкилик сезилиб турибди. Сайловчилар билан тез-тез учрашиб туриш, уларнинг қувончу ташвишларидан бохабар бўлиш ва самимият ҳар бир депутатнинг шиори бўлиши керак, деб ўйлайман.

Тумандаги Тажрибакор ҳамда Ҳамид Олимжон номли маҳаллаларда ҳам бўлиб, сайловчилар билан учрашдим.

Фото: "Ойдин йўл" газетаси
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида бугун кечқурун эфирга узатиладиган репортажда томоша қилинг.

"Ойдин йўл" газетаси

Report Page