"КЎЧАТ ЭКИШ" АКЦИЯСИ

"КЎЧАТ ЭКИШ" АКЦИЯСИ

@Sirdaryo
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Бугун Сирдарё вилоятида “Кўчат экиш” акцияси бошлаб юборилиб, айни пайтда давом этмоқда. Акция давомида вилоятнинг турли қисмларида арча, сосна дарахтлари экилмоқда.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Шу жумаладан Сайхунобод туманида ҳам режадаги беш минг туп дарахт экиш режасини етмиш фоизи экиб бўлинди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз акция давомида вилоятимиз бўйлаб бир миллион дарахт экиш назарда тутилган бўлиб, акция наврўз байрамигача давом этирилади.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Тошкент - Самарқанд йўналишидаги темир йўлнинг, чап томонидаги 15-кми Сайхунобод тумани ҳудудига киради, ушбу ҳудудда 1000 туп манзарали кўчатлар тумандаги қурилиш комплекси томонидан айни пайтда экилмоқда.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Ушбу дарахт экиш акциясида Сайхунободликлар ҳам фаол қатнашишмоқда. Нафақат туманимизнинг кўчалари, балки аҳолимиз ўз хонадонларига ҳам мевали ва манзарали кўчатларни экаётганини, қозонларда акция иштирокчиларига дамланаётган ошларни, у ердаги кўтаринки кайфиятни кўриб ҳавас қиласан киши.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Бир сўз билан айтганда Сайхунобод туманига ҳам баҳор келди. Бобо деҳқонларимиз аллақачон уйғониб бўлишди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page