Мирзаобод туманида "Кўчат экиш" акцияси уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
@SirdaryoБугун эрта тонгдан Мирзаобод туманида “Бир миллион дарахт” шиори остида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтмоқда. Акция доирасида туманимиздаги кўп тармоқли поликлиника олдида Экобоғ яратиш мақсадида боғнинг биринчи кўчатини туман ҳокими Х.Абдуллаев ўтқазди ва соҳибқирон Амир Темур боғларини вилоятимиз бўйлаб қайта тикланиши учун яхши тилакларини билдирди.
Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратиш, теварак-атрофни обод қилиш, манзил ва маконларимизни кўкаламзорлаштириш анъанаси давом этиб келмоқда. Ота-боболаримиз таъкидлаганларидек, “Яхшидан боғ қолади”.
Айтиш жоизки, вилоятимизда бўлиб ўтаётган “Бир миллион дарахт” эзгу акцияси барчага ибрат бўладиган тадбирдир.
Мирзаобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати