"Бир миллион дарахт" акциясида: Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда
@SirdaryoҲашар-элга ярашар. Бугун эрталабдан Сирдарё вилояти ҳудудида ҳашар тадбири ўтказилмоқда, ушбу ҳашарга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшмоқдалар. Шу жумладан, Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари ҳам иштирок этишдилар.
Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари акцияда фаол иштирок этишмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳам ҳашар ўтказилаётган ҳудудларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, кўчат экиш ишларида фаоллик кўрсатмоқдалар.
"Бир миллион дарахт" акцияси ҳудудларда давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати