СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА "БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ" АКЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА "БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ" АКЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

@Sirdaryo
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

Бугун эрта тонгдан Сирдарё вилояти “Бир миллион дарахт” шиори остида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтмоқда. Акция давомида вилоятнинг турли қисмларида арча, сосна дарахтлари экилмоқда.

Акция доирасида вилоятимиз бўйлаб 40 мингдан зиёд ҳашарчилар иштирокида 1 миллион кўчат экиш назарда тутилган. Айтиш жоизки, вилоятимизда бўлиб ўтаётган “Бир миллион дарахт” эзгу акцияси барчага ибрат бўладиган тадбирдир.  

Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратиш, теварак-атрофни обод қилиш, манзил ва маконларимизни кўкаламзорлаштириш анъанаси давом этиб келмоқда. Ота-боболаримиз таъкидлаганларидек, “Яхшидан боғ қолади”.

Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

Report Page