Ерларни ноқонуний эгаллаш, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатларини хатловдан ўтказилмоқда

Ерларни ноқонуний эгаллаш, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатларини хатловдан ўтказилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар, ер ресурслари ва давлат кадастри ва ташкилотлар, шунингдек, жойларда сектор раҳбарлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга ҳудудлардаги ерларни, айниқса қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган майдонларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича зарур вазифалар белгилаб берилган.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шунингдек, ҳокимликларда доимий фаолият юритувчи штаблар тузилган бўлиб, улар томонидан мониторинг натижалари кунлик таҳлил қилиниб, аниқланган ноқонуний ҳолатларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Фармон ижроси бўйича ишчи гуруҳлар томонидан шу кунга қадар ўтказилган хатловлар давомида 434 та ҳолатда 69,1 гектар ер майдонлар фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, 746 та ҳолатда 54,5 гектар майдонларга ноқонуний қурилмалар қуриб олиш ҳолатлари аниқланган.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Бугунги кунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни 105 та ҳолатда 27,4 гектари ҳокимликлар захирасига қайтарилиб, ноқонуний қуриб олинган қурилмалардан 42 та ҳолатда 2,4 гектаридаги бино-иншоотлар буздирилиши таъминланди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шу билан бирга ўтказилган мониторингларда фуқаро ва юридик шахсларга туман ҳокимларининг асоссиз қарорлари билан 4.566,3 гектар ер майдонлари ажратиб берилганлиги аниқланиб, ушбу қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар келтирилди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Мазкур йўналишда ўтказилган мониторинглар давомида, мансабдор шахслар номига 12 та тақдимномалар киритилди, ҳокимларнинг асоссиз 222 та қарорларига протестлар келтирилиб, 4.562,4 гектар ер майдонлар заҳирага қайтарилди, 11 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилиб, 42 та ҳолатда 2,4 гектар майдонларга ноқонуний қуриб олинган қурилмалар буздирилиши таъминланди, 12,4 гектар майдонга ноқонуний қурилган бино-иншоотларни буздириш ҳақида судларга 170 та даъво аризалари киритилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 та жиноят ишлари қўзғатилди ҳамда ҳар бир МФЙлар бўйича паспортлар шакллантирилди.

Ҳозирда бу борадаги назорат тадбирлари давом этмоқда, аниқланган ҳар бир қонунбузилиши ҳолатларини жойида бартараф этишга қаратилган барча чоралар кўрилади. 

О.Т.Рўзиев,
Вилоят прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи

Report Page