Бахмалда уйида қурол сақлаб келаётган шахсга ҳукм ўқилди

Бахмалда уйида қурол сақлаб келаётган шахсга ҳукм ўқилди

@SirdaryoXabarlari
Фото: sangzor.uz

sangzor.uz | Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди 1940 йил Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Бахмал тумани, Бахмал ҚФЙда яшовчига К.Уга нисбатан бўлган жиноят ишини кўриб чиқди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган "Тозалаш” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилди. Унда, К.У.нинг яшаш хонадони ётоқхонасидан чемодан ичида турган тегишли рухсатномасиз 16 калибрли, 1962, 1966, 1980 йилларда ишлаб чиқарилган, силлиқ стволли ИЖ-12 ва бошқа русумдаги ов милтиқларидан отиш учун мўлжалланган уч дона жанговар патронлар ва 1967 йилда ишлаб чиқарилган 16 калибрли бир дона гильзани сақлаб келаётганлиги аниқланди ва патронлар ҳамда гильзалар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Судга оид баллистик экспертизанинг хулосасига кўра, К.Унинг уйидан топилган уч дона патронлар 16 калибрли, силлиқ стволли ИЖ-12, ИЖ-17, ИЖ-18, ТОЗ-БМ, ТОЗ-63 ва бошқа русумдаги ов милтиқларининг штатли патронлари бўлиб, жанговар ўқ-дори ҳисобланиши, ушбу патронлар отиш учун яроқли эканлиги, бир дона гильза пистонида урилиш, эзилиш излари мавжуд бўлиб, отиш учун яроқсизлиги аниқланган.

Суд, судланувчи К.Уга жазо тайинлашда, унинг қилмишида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини эътироф этган ҳолда, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги,  муқаддам судланмаганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб инобатга олиб, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Report Page