Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан Польша чегарасига қараб йўлга чиқди (видео)

Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан Польша чегарасига қараб йўлга чиқди (видео)

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 20:30 да 90 дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан «Краковец» назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиқди, дейилади «Дарё» хабарида.

Чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Қайд этилишича, эвакуация қилиш жараёни акс этган видеолавҳалар Украина–Польша чегараси томон йўл олган Ўзбекистон фуқаролари томонидан тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Tашқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилганди.

Report Page