Сув-сув тежов-чи технологиялар юқори ҳосилдорлик гарови! Бу Сирдарёда ўтказилган навбатдаги пресс-турда қайд этилди

Сув-сув тежов-чи технологиялар юқори ҳосилдорлик гарови! Бу Сирдарёда ўтказилган навбатдаги пресс-турда қайд этилди

@Sirdaryo
Фото: Ғулом Примов / Telegram

Сув – бебаҳо неъмат! Усиз табиатни, инсон ҳаётини, қолаверса, халқ хўжалиги тармоқлари ривожини тасаввур этиш қийин. Ҳозирги кунда, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари жадал суръатлар билан ривожланаётган бир паллада, сувга бўлган талаб, олдингига қараганда бир неча маротаба ортган.

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажму устидан назорат қилиш инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун  Сирдарёда “Сувдан фойдаланиш ва сув объектларини тозалаш ишлари доимо назоратда” мавзусида пресс-турни ташкил этди. Пресс-турда сув ва сув иншоотларидан фойдаланиш, сувни тежаш, сув исрофгарчилигини олдини олишда сув тежов-чи технологияларнинг афзал жиҳатларига эътибор қаратилди.

Қолаверса, ўтказилган пресс-тур жараёнида «Ўзагроинспекция»нинг Сирдарё вилоят бошқармаси сув ресурслари устидан назорат қилиш бўлими ходимлари давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг ижроси, сув тақсимотини рақамлаштириш, сувдан фойдаланишда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини Сирдарёда кенг жорий этиш масалалари бўйича  маълумот берди. 

Фото: Ғулом Примов / Telegram
Фото: Ғулом Примов / Telegram
Фото: Ғулом Примов / Telegram
Фото: Ғулом Примов / Telegram

— Биласизми, сўнги йилларда сувга бўлган эҳтиёж бир неча маротабага ошиб вилоятнинг йиллик эҳтиёжи 1997,0 миллион метр куб секундни ташкил этади, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Сирдарё вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалиги мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўлими катта инспектори Мамарасул Дўстмуродов, — Сирдарёга Сирдарё дарёси ҳамда Дўстлик канали ҳамда Жанубий Мирзачўл канали орқали , ҳар йили1600,0 миллион метр куб секунд атрофида сув чиқарилади. Афсуски, бугунги глобал иқлим ўзгаришлари туфайли сув сарфи ошган. Аммо, сув манбасининг етарлича эмаслиги сабаб, турли муаммолар юзага келаётир. Буни олдини олиш мақсадида вилоят ирригаторлари аниқ режа тадбир асосида етишмаётган 397 миллион метр куб секунд сув ўрнини тўлдириш мақсадида тежамкор технологиялардан ва тик қудуқлардан фойдаланиш, уни қишлоқ хўжалик соҳасида тарғиб этиш устида изчил изланишларни олиб боряпти.  

Пресс-тур иштирокчилари соҳа ходимлари ҳамроҳлигида Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимидаги Дўстлик канали, Гулистон сув иншоотлари фаолияти билан танишди.  

Сир эмаску, мазкур каналларнинг умумий узунлиги 117 километрни ташкил этиб, шундан 68,5 километри Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ў, қолган қисми эса қушни республика ҳудудидан ўтган. Шундан, Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтган 4,405 километрида бетонлаштириш, қолган тупроқ ўзанли қисмида таъмирлаш ишлари бажарилган. Каналларда ўрнатилган 45 дона гидротехник, сув тусивчи иншоотлар секундига 230 метр куб сув ўтказа олади. биргина Дўстлик канали орқали ўтказилаётган сув манбаси тасдиқланган жадвал асосида вилоятнинг Боёвут, Мирзаобод, Гулистон, Сайхунобод ва Сирдарё туманлари, ундан кейин қушни Қозоғистон Республикасига етказиб берилади.

— Вилоятдаги Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли, ушбу Дўстлик каналидаги иншоотлар 110 йил аввал ишга туширилган бўлиб, шу вақтга қадар қўл бошқаруви ҳамда тахминий ўлчовлар асосида ишлатилар эди, — дейди Гулистон Сув иншоотлари ва Дўстлик канал бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Жўрабаев. — 2020-2021 йилларда, бу тизимда ҳам кенг қамровли қуриш ва таъмирлаш ишлари ташкил этилди. Ва натижада сув тақсимоти билан боғлиқ ишлар  тўлиқ автоматлаштирилди. Сув сатҳини ўлчаш, таҳлил қилиб борувчи қурилмалар ўрнатилиб, сув дарвозалари автоматлаштирилгач, Марказий ўнг тармоқ канали орқали Мирзаобод, Гулистон, Сайхунобод, ва Сирдарё туманларидаги йирик саноат корхоналарига юқори аниқликда сув етказиб бериш имконини берди. Бунда бизга, компьютерлаштирилган “Ақлли сув” дастури қўл келди.

Очиғини айтиш керак, айни вақтда “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари “Сирдарё Мелиоратив Экспедицияси” ташкилоти билан ҳамкорликда, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш, ер ости сизот сувлари сатҳини кузатиб бориш ва минерализациясини аниқлаш, тупроқ шўрланиш даражасини аниқлаш, мавжуд коллектор-дренаж тармоқларини техник ҳолатини кузатиш, сув туз балансини назорат қилиш мақсадида қатор дастурларни ҳаётга татбиқ этяпти.

Бу эса, мавжуд, экин экилиши кўзда тутилган ва суғориладиган ер майдонларини шўрланиш даражасини камайтириш, кучсиз шўрланган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, ўртача шўрланган ер майдонларидан юқори ҳосил олиш имконини беряпти.

Фото: Ғулом Примов / Telegram
Фото: Ғулом Примов / Telegram
Фото: Ғулом Примов / Telegram
Фото: Ғулом Примов / Telegram

Мисол тариқасида айтганда, биргина ўтган йили вилоятдаги фермер хўжаликларнинг 5637 гектар ер майдонига сув тежовчи технологияларни ўрнатилиши натижасида 14,1 миллион метр куб секунд сув иқтисод қилишга эришилди. Бу албатта яхши натижа. Бу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилади. Ва натижада 26 минг гектар ер майдонига томчилаб ва  ёмғирлатиб суғориш технологиялари ўрнатилиб, 65 миллион метр куб секунд сув иқтисод қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.  

Ушбу ишлар, белгиланган режа асосида, вилоятда тўлиқ жорий қилинса нафақат сув ресурслари тежалади, балки деҳқон фермер ёз чилласида сув танқислигига дуч келмай, эккан экинидан юқори ҳосил олишга эришади.

Ўтказилган пресс-тур жараёнида соҳа ходимлари бу каби, чора-тадбирлар тўғрисида, сув ва сув тежов-чи технологиялар, уни экин экиладиган ер майдонларига жорий этиш ва ўрнатиш, сув исрофгарчилигини олдини олиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар саволларига атрофлича жавоб берди.

Ғулом Примов, журналист

Report Page