Янгиерда спортнинг минифутбол тури бўйича Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи кубоги ўтказилди. Мазкур мусобақада Янгиер шаҳар, Боёвут ва Сайхунобод туманларидаги маҳалла ёшлари беллашишди (фото)

Янгиерда спортнинг минифутбол тури бўйича Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи кубоги ўтказилди. Мазкур мусобақада Янгиер шаҳар, Боёвут ва Сайхунобод туманларидаги маҳалла ёшлари беллашишди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Муҳтарам юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 19 январ куни "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи кубоги учун спортнинг минифутбол тури бўйича маҳаллалараро босқичи бўлиб ўтмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугун Янгиер шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақада Боёвут туманининг "С.Айний", Сайхунобод туманининг "Бахмалсой" ҳамда Янгиер шаҳрининг "Давлатобод" маҳаллаларининг уюшмаган ёшларидан ташкил этилган жамоалар иштирок этишди. Мусобақа аёвсиз зарбалар ва муросасиз бахслари билан ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мусобақа якунида Боёвут туманининг "С.Айний" маҳалласи ёшлари 3-ўринни, Янгиер шаҳрининг "Давлатобод" маҳалласи ёшлари фахрли 2-ўринни ҳамда Сайхунобод туманининг "Бахмалсой" маҳалласи ёшлари 1-ўринни эгаллади ва мусобақанинг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Ташкилотчлар томонидан ғолиб ва иштирокчи жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page