Рамзан Қодиров Украина халқига мурожаат қилди

Рамзан Қодиров Украина халқига мурожаат қилди

@Sirdaryo
Фото: "Aniq.uz"

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров украиналикларга мурожаат қилиб, Украина президенти Владимир Зеленскийга таъсир ўтказишга чақирди. Тегишли видеомурожаатни у ўзининг телеграм каналида эълон қилди, дейилади "Aniq.uz" хабарида.

“Президентингизга айтинг, вазиятдан чиқиш йўлини топсин. Уруш ҳалокатли бўлади, уруш вайрон қилади, уруш ҳеч қачон музокараларсиз тугамайди”, — деди у.

Қодировга кўра, авваллари Ғарб давлатлари Россияни йўқ қилишга уринган бўлса, ҳозир Украинани эгаллаб олган. “Уларнинг Украинада ҳарбий база яратиш ва ҳаммамизга шарт қўйишдан бошқа мақсадлари йўқ. Бугун улар яхши "куйлашади", эртага эса бошқа штатлардагидек бошқача "куйлашади". Бугун Киев, Харков ва бошқа шаҳарларни тортиб олиш учун мутлақо муаммо йўқ”, — деди Чеченистон раҳбари.

Report Page