Гулистон шаҳар 11-сонли умумтаълим мактабида 25-26-февраль кунлари ватанпарварлик ҳафталиги доирасида “Биз буюк тарих, буюк маданият яратган халқмиз!” мавзусидаги туркум тадбирлар ўтказилди

Гулистон шаҳар 11-сонли умумтаълим мактабида 25-26-февраль кунлари ватанпарварлик ҳафталиги доирасида “Биз буюк тарих, буюк маданият яратган халқмиз!” мавзусидаги туркум тадбирлар ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Гулистон шаҳар 11-мактаб

Эрталабки сафланишда харбий парад уюштирилди ва синф соатларида “Сардоба фожеасида ҳалок бўлган ва омон қолган уч гвардиячи” видеофильми намойиш этилди. Ватан ва халқ манфаатлари йўлида ҳалок бўлган мард ўғлонлар ёдга олинди.

Кун давомида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат хамда аркон тортиш мусобакалари ўтказилди. Ёш китобхон ўқувчилар учун “Шоир билан учрашув” рукни остида журналист ва шоир Бахтиёр Ватан ташриф буюрди ва ўқувчилар билан мушоира ўтказди. 26 феврал куни “Янги Ўзбекистонда янги нигоҳлар” шиори остида иншолар ва расмлар танлови бўлиб ўтди.

Фото: Гулистон шаҳар 11-мактаб
Фото: Гулистон шаҳар 11-мактаб
Фото: Гулистон шаҳар 11-мактаб
Фото: Гулистон шаҳар 11-мактаб
Фото: Гулистон шаҳар 11-мактаб

Гулистон шаҳар миллий гвардия ходимлари Холматов Аброр ва Янгибоев Жумабой мактабнинг “Ёш гвардиячи“ гуруҳига саф қоидалари бўйича ўқув машғулоти ўтиб беришди. Миллий гвардия ходимлари, мехнат фахрийлари Қ.Абдуллаев, Ҳ.Қиличев ва А.Жамолов билан ташкил этилган давра суҳбат ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини ҳис этишига хизмат қилди.

Ўқувчилар Амир Темур жасоратига оид саҳна кўриниши намойиш қилишди.

Гулистон шаҳар 11-сонли умумтаълим мактаби

Report Page