Сирдарё туманида аҳолига экин ер майдонини ажратишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Сирдарё туманида аҳолига экин ер майдонини ажратишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов бошчилигида ўтказилган йиғилишда, туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов, соҳага алоқадор масъул ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Туманда 303 гектар ер майдони 1212 нафар фуқарога ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир фуқарога 25 сотихдан ер майдони тўғри келиши таъкидланди. Бугунги кунга қадар 269 гектар ер майдони "Е-auksion" электрон платформаси орқали лотларга ажратилиб, савдога чиқарилгани қайд этилди.

Давлат хизматлари агентлига кўра, фуқароларнинг платформадан рўйхатдан ўтиши учун 797 нафарига электрон рақамли имзо берилган.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга ЭРИ калитлар олишида ҳамда фуқароларнинг платформадан рўйхатдан ўтишига ва дехқон хўжалиги ерларига аризалар юборишида амалий ёрдам кўрсатиши юзасидан топшириқлар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page