Боёвут туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида февраль-аниқ фанлар (математика, информатика) ойлиги доирасида ўқувчилар ўртасида КВН мусобақаси ва бошқа тадбирлар ўтказилди

Боёвут туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида февраль-аниқ фанлар (математика, информатика) ойлиги доирасида ўқувчилар ўртасида КВН мусобақаси ва бошқа тадбирлар ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ХТБ

Боёвут тумани халқ таълими бўлими мудири М.М.Мустафакулованинг 2022 йил 31 январдаги 5-сонли буйруғига асосан, февраль ойи аниқ фанлар ойлиги доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида ойнинг 4-хафтаси ўқувчилар ўртасида математик мусобақалар ва олимпиадалар ўтказиш деб белгиланган. Шу сабабли Боёвут туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида 21 февраль куни туман ХТБ бош методисти А.Бабаев бошчилигида тумандаги барча мактаб математика фани ўқитувчилари кузатувида мактабнинг рус синфлари ўқувчилари иштирокида, КВН мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақани туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари А.Хонимқулов очиб берди. Туман ХТБ бош методисти А.Бабаев семинар иштирокчиларини таълимдаги янгиликлар ва бугунги тадбирлар дастури билан таништириб ўтди.  

Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ

Тадбир ва мусобақа иштирокчилари 15-мактаб математика фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган 5-9 рус синф ўқувчилари ўртасида, 2 та жамоа иштирокида КВН мусобақаси (устози Идрисова Аэлита), бошланғич 3-синф ўқувчилари (устози Исмоилова Улбўсин) 2 та жамоа иштирокида "Ўйла, изла, топ" мантиқий савол-жавоблари ўйинлари орқали беллашдилар.

Ёш математика фани ўқитувчиси Сатторов Худоёр 6-синф ўқувчиларига режадаги мавзуси юзасидан Очиқ дарс ўтиб берди. Ўтказилган тадбирлар давомида мантиқий саволлар, шунингдек фанлараро интеграцияни ривожлантириш мақсадида табиий фанлардан, она тили фанидан, тасвирий санъат, рус тили ва инглиз тили фанларига боғланган саволлардан фойдаландилар. 

Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ
Фото: Боёвут тумани ХТБ

Ташкил этилган тадбирларда ғолиб жамоалар эсдалик совғалар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Тадбирлар сўнггида 15-мактаб Ёш математика фани ўқитувчиси Сатторов Худоёрнинг ўтган очиқ дарси бўйича тажриали устозлар ўзларининг тавсияларини бериб ўтдилар.

Тадбирларнинг якуний қисмида тажрибали ва ёш ўқитувчилар ўзларида катта таассурот уйғонганлигини, дарс ўтишларида фойдаланишлари учун кўплаб методларни ўрганганликларини айтиб ўтишди. Ўтказилган тадбирлар ташкиллаштиришда туман ХТБ мудир ўринбосари А.Хонимқулов, ХТБ бош методисти А.Бабаев, бошланғич таълим методисти О.Закирова, шунингдек 15-мактаб рахбарияти ва мактаб жамоаси катта жонбозлик кўрсатишди.

Боёвут тумани Халқ таълими бўлими

Report Page