Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари ўқитилмоқда

Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари ўқитилмоқда

@SirdaryoXabarlari
Фото: "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат" канали

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Сирдарё вилоят адлия, Ички ишлар бошқармалари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашлари ҳамкорликда тузган тадбирлар режасига асосан “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 –сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятгни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 14-банди ижроси юзасидан профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, “Маҳалла посбони”жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бошлаб юборилди.

Бугун Боёвут тумани адлия бўлими ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги Ижодкор маҳалласида маҳаллалар профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, маҳалла посбонлари ва фаоллар учун семинар ўтказди. Семинарда қонунчиликдаги янгиликлар, шу жумладан, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, Жамоат жойларда Чилим ва электрон сигатереталар чекишни чеклаш тўғрисидаги, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Фото: "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат" канали

Худди шундай тадбир Гулистон туманидаги Теракзор ва Соҳил маҳаллалари фаоллари, профилактика инспекторлари ёрдамчилари ва фаол ёшлар билан ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги, Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 2896 -сон “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасибўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти халқчил тилда, содда ва равон қилиб тушунтирилди. Айтиш жоизки, аҳоли, айниқса, ёшлар билан профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, маҳаллалар посбонлари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патурль гуруҳлари кўпроқ мулоқотда бўлишади. Айнан шунинг учун ҳам ушбу гуруҳнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш келгусида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини самарали оширишга замин яратади.

Сирдарё вилояти Адлия бошқармасининг
"Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат" канали

Report Page