“Сумалак”да ёшлар билан бир тун!” Гулистон тумани ёшларидан навбатдаги янги лойиҳа

“Сумалак”да ёшлар билан бир тун!” Гулистон тумани ёшларидан навбатдаги янги лойиҳа

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани

Хабарларингиз бор, гулистонлик ёшлар томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бир қатор тадбирлар, янги лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Гулистон тумани ёшларидан навбатдаги янги - “Сумалак”да ёшлар билан бир тун!” лойиҳаси амалга оширилди.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон туман бўлими ҳамда Бирлашган маҳалласи ёшлар етакчиси Ж.Ботиров ташаббуси билан ташкил этилган “Сумалак”да ёшлар билан бир тун!” лойиҳасига 500 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Лойиҳа доирасида бир қатор тадбирлар ва спорт мусобақалар, жумладан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида кўргазмалар намойиши, йигитлар ва қизлар ўртасида волейбол мусобақалари, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида таълим муассасаси битирувчиларининг ўзлари таълим олган даргоҳ ободлиги учун кўчат экиш акцияси, маҳалла ёшлари учун намойиш этилган “Ёшлар қўғирчоқ театри”, “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда миллий ўйинларимиз маҳалла ёшларига манзур бўлди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Дастлаб, лойиҳага “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони билан бошланди. Юриш марофонига ёшлар билан бирга нуроний отахон ва онахонлар ҳам қўшилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Тадбирни Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Олимжон Жўраев кириш сўзи билан очиб, бундай тадбир ҳамда лойиҳалар бундан кейин ҳам ҳар бир маҳаллада ташкил этилишини таъкидлаб, барчани фаолликка чорлади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари ва маҳалла ёшлари суммалак атрофига жам бўлишиб, куй-қўшиқлар, шеърлар, монологлар ижро этдилар.

Лойиҳа доирасида белгиланган миллий ўйинларимиздан бири бўлган “Оқ теракми кўк терак?” ўйини ҳам йиғилганларни бефарқ қолдирмади. “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси, футбол мусобақаси, арқон тортиш, Street workout мусобақалари, шунингдек, “Заковат” интеллектуал ўйини, тош кўтариш, “Қараб теп” (Ланка тепиш), стол тенниси, шахмат-шашка, арм-рестлинг мусобақалари ҳам лойиҳага ўзгача кайфият бағишлади.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида таълим муассасаси битирувчиларининг ўзлари нуронийлар билан биргаликда таълим олган даргоҳ ободлиги учун атиргул кўчатлари экдилар.

Фото. Гулистон тумани

“Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси доирасида нуроний отахонлар ёшларга ўз хаёт тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ушбу лойиҳада ёшларнинг яширин истеъдодларини юзага чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш асосий вазифалар этиб белгилаб олинди ҳамда кўзланган мақсадга эришилди.

Шунингдек, кекса нуронийларимиз ҳамда ёшларимиз юртимиз тинч бўлиши, юртбошимиз омонлиги учун, дастурхонларимиз барака тилаб сумалак қўзғаб ният қилишди.

Фото. Гулистон тумани

Лойиҳа доирасида ўтказилган танловлар ва мусобақларда фаол иштирок этган маҳалла ёшлари туман ҳокимилиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Бундай лойиҳалар, тадбирлар, мусобақаларнинг барча маҳаллаларда ташкил этилиши, ёшларни янада жипслашишга, ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга, мусиқа, санъат, спортга қизиқишларини максимал даражада оширишга, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилиди албатта.

Гулистон тумани хокимлиги Ахборот хизмати

Report Page