Сардоба туманида 27 нафар ёшларга анорчиликни ривожлантириш учун 50 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди

Сардоба туманида 27 нафар ёшларга анорчиликни ривожлантириш учун 50 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди

@Sirdaryo
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Тумандаги Пахтакор ва Бирлашган маҳаллаларида деҳқончилик қилиш учун ер олиш истагини билдирган 100 га яқин ёшлар билан туман ҳокими Абдуазим Хидиров бошчилигида сектор раҳбарлари семинар тарзида учрашув ўтказди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ф.Хўжаев СИУ ҳудудида Саидбоев Ўринбой томонидан 50 гектар ер майдонига анорчиликка ихсослашган кооперация ташкил қилиб, 27 нафар ёшларга 50 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Шу бугунга қадар 16 гектар ер майдонига 20 минг туп анор экилиб, жами 63 минг туп анор экиш режалаштирилган.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Шу билан бир қаторда ёшларга босқичма-босқич ер майдонлари ажратиб берилиши тушунтириб ўтилди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page