“Солиқ ҳамкор” жамоатчилик назоратидаги янги тизим

“Солиқ ҳамкор” жамоатчилик назоратидаги янги тизим

@Sirdaryo
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

     Маълумки, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар харид чекларини "Soliq" мобил илоқаси орқали рўйхатдан ўтказиб харид суммасидан 1 % кешбекка эга бўлмоқдалар.

      «Солиқ ҳамкор» оммавий назоратдаги янги тизим — истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуфёна иқтисодиётга қарши кураш учун хизмат қилмоқда.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

      Бу борада, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ғойипов томонидан маҳалла тизими ходимлари учун “Солиқ ҳамкор” жамоатчилик назоратини ташкил этиш тартиблари ва мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

      Семинар иштирокчиларига  истеъмолчилар томонидан харид чекларини талаб қилиб савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назоратини ўрнатилишига ўз хиссаларини қўшишлари орқали манфатдор бўлишлари бўйича тушунчалар берилди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

     Шунингдек, семинар савол-жавоблар тарзида ўтказилиб, соҳа мутахассислари томонидан мамлакатимизда солиқ тизимига оид барча янгилик ва аҳоли учун яратилган имкониятлар  тушунтириб берилди.

        Хурматли истеъмолчи! Сиз ҳам, харидни амалга оширганда чек талаб қилинг ва харид суммасидан 1 % кешбекка эга бўлинг.

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати

Report Page