Ширин шаҳрида ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмалари топширилди

Ширин шаҳрида ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмалари топширилди

@Sirdaryo

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” ПФ-29-сонли фармони ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорига асосан Республикамизнинг ҳар бир маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими жорий қилинди, шунингдек, ҳар бир туман ҳамда шаҳарларда Маҳаллабай ишлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил қилинди. Эндиликда ҳар бир маҳаллада аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш натижасида аҳолининг ижтимоий ҳолати яхшиланади. Бундай тизимли ишларга ҳар бир маҳаллалар кесимида тайинланган ҳоким ёрдамчилари масъул эканликлари белгиланди.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ҳам ҳар бир маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари тайинланиб, ҳозирги кунда ёрдамчилари ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилнинг 26-феврал куни Ширин шаҳар ҳокими Сарвар Султонов иштирокида иш самарадорлигини ошириш ва етарли шароит яратиш мақсадида ҳар бир маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимларига замонавий компютер жамланмалари топширилди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page