АҚШ Президенти Жо Байден Украинага зудлик билан ёрдам кўрсатади — бу ҳақда меморандум имзоланди

АҚШ Президенти Жо Байден Украинага зудлик билан ёрдам кўрсатади — бу ҳақда меморандум имзоланди

@Sirdaryo
Фото: РБК

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Украинага зудлик билан 600 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Мазкур меморандум Оқ уй веб-сайтида чоп этилди, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.

Қайд этилишича, маблағнинг 350 млн доллари мамлакат мудофаасига йўналтирилади. 250 млн доллар эса Киевнинг хоҳишига кўра ишлатилиши мумкин.

Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги Россия Президенти Владимир Путинга қарши санкциялар жорий қилди. Тегишли расмий баёнот бугун, 26 феврал куни идора сайтида эълон қилинди. Яна бир қатор россиялик амалдорлар – Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов ҳам чекловлар остида қолди.

“АҚШ санкцияларига АҚШ юрисдикциясидаги активларни музлатиш, шунингдек, америкаликлар учун улар билан операцияларни тақиқлаш киради”, — деб тушунтирган идора.

Report Page