Сирдарёда “Вакант лавозимларга очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди (фото)

Сирдарёда “Вакант лавозимларга очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Агентлик вилоят филиали

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов асосида ўтказиладиган синов тадбирларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш режими жорий этилди.

Жорий йил бошидан Сирдарё вилоятида давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидаги 742 та вакант лавозимлар учун танловлар якунланди, 161 та вакант ўринлар учун танловлар давом этмоқда ҳамда 113 та вакант ўрин учун хужжатлар қабул қилиш босқичи ўтказилмоқда. Якунланган танловларга 5386 та номзодларнинг аризалари кўриб чиқилган бўлсадавом этаётган танловларга 1426 та ариза келиб тушган. 103 нафар номзодлар танловнинг тест босқичига, 245 нафари танловларнинг суҳбат босқичига ўтказилди. 419 нафар танлов ғолиблари билан меҳнат шартномалари тузилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 25 февраль куни 33 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида “Вакант лавозимларга очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали
Фото: Агентлик вилоят филиали

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бош инспектори А.Ахмедов ҳамда Сирдарё вилояти филиали раҳбари О.Мавлонбердиевлар томонидан очиқ мустақил танловларни ташкиллаштиришнинг асосий қоидалари ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумот берилиб, “Кадр бўлинмалари раҳбарларининг рейтингини юритиш” юзасидан тақдимот ўтказилди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолиятини янада такомиллаштириш, ушбу тизим моҳиятини фуқароларга тушунтириб бориш ҳамда очиқ мустақил танловлар юзасидан бўлаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтариш, порталдан фойдаланиш ва юритиш каби вазифаларни самарали ташкил этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар муҳокамалар марказида бўлди. Тадбирда очиқ мустақил танловлар тизимини такомиллаштириш ва янада шаффофлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали

Report Page