400 нафар фуқарога сайёр давлат хизмати кўрсатилди

400 нафар фуқарога сайёр давлат хизмати кўрсатилди

@SirdaryoXabarlari
Фото: ЎзА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва унинг жойлардаги марказлари томонидан аҳолига “Фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида белгиланган хизматлар кўрсатилмоқда. 

Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига 103 турдаги хизматлар кўрсатилиб, одамларнинг турли идоралар орасида сарсон бўлиши, вақти беҳуда кетишининг олди олинмоқда.

Фото: ЎзА

– Эндиликда Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги марказлари давлат хизматлари кўрсатиш учун чекка ҳудудларда, корхона ташкилотларда сайёр хизматлар кўрсатишни йўлга қўйди, – дейди Давлат хизматлари бошқармаси юрист консулти Мадина Турсунова. – Бу ўз навбатида, аҳолига кўпгина қулайликлар яратмоқда. Жумладан, Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда 6-сонли давлат нотариал идораси нотариуси томонидан сайёр давлат хизматлари ҳудуддаги “Зиннур” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди. У ерда ўтказилган тадбир давомида 400 нафарга яқин мурожаатчига фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминотини ҳисобга олиш, жисмоний шахслар учун солиқ тўловининг индентификацион рақамини бериш ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, марказ ходимлари ва нотариус томонидан фуқаролар билан яккама-якка суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаётган масала ва муаммолар аниқланди. Уларга ана шу муаммолар юзасидан малакали ҳуқуқий маслаҳат ҳамда ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилди.

А.Қаюмов, ЎзА

Report Page