Вилоят ҳабарлари қисқа сатрларда

Вилоят ҳабарлари қисқа сатрларда

@SirdaryoUZB
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод туманлари ҳамда Ширин шаҳрида ёшлар учун сайёр қабул ўтказди. Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини тегишли масъуллар билан муҳокама қилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан тизимли вазифалар белгиланди.

**********************

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ховос туман сектор раҳбарлари ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Қайирма" ва "Обод турмуш" маҳалларида истиқомат қилувчи уйда таълим олаётган, имконияти чекланган 5 нафар ўқувчи ҳолидан хабар олинди. Ўқувчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, турли ўқув-қуроллари, болаларга оид бадиий адабиётлар берилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шу билан бирга, болажонларнинг малакали тиббий хизмат олишга муҳтожлари аниқланиб, муолажа кунларини белгилаган ҳолда уларга ёрдам кўрсатиладиган ҳамда 1 нафар ўқувчи ётоқхона жиҳозлари таъминланиши белгиланди. Маълумот ўрнида, туманда 59 нафар уйда таълим олувчи ўқувчилар мавжуд.

*****************

Вилоятда "COVID-19" инфекциясига қарши вакцинация жараёнларига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан 96 та эмлаш пункти, 101 та бригада, шунингдек, эмланган фуқароларнинг соғлигини мунтазам назорат қилиб бориш учун 84 та мобил бригада ташкил этилган.

Фото: Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси

Сирдарё вилоят ҳудудидаги COVID-19 инфекциясига қарши эмланиши лозим бўлган 20 ёшдан юқори бўлган жами 492 892 нафар аҳоли қатлами ўрганилиб, рўйхати шакллантирилди.

*******************

Гулистон, Сардоба туманлари ҳамда Янгиер, Ширин, Гулистон шаҳарларида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1 дастури” доирасида ташкил этилган 6 кунлик (48 соат) ўқув курсини (ушбу ўқув курслари тадбиркорлик билан шуғулланиш, бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва кредит олиш каби мавзуларга қаратилган) муваффақиятли тамомлаган ёшларга махсус сертификатлар топширилди. 

Мазкур сертификатлар ёрдамида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёллар ўз йўналишлари бўйича банклардан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари мумкин.

Report Page