Саида Мирзиёева: «Сиз таҳсинга сазоворсиз!»

Саида Мирзиёева: «Сиз таҳсинга сазоворсиз!»

@Sirdaryo
Фото: Саида Мирзиёеванинг шахсий канали

Кеча, 25 феврал куни пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ўзбегим аёли» миллий мукофотини топшириш маросимида Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, оиласи билан боғлиқ воқеаларни гапириб бергани ҳақида ОАВ орқали хабарлар берилган эди.

Ушбу маросимдаги нутқида шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлганлигини катта воқеалик сифатида алоҳида таъкидлаб ўтди.

— «Ўзбегим аёли» Миллий мукофотини топшириш маросимида мунис аёлларимиз учун кўнглимда йиғиб юрган гапларимни изҳор қилишга ҳаракат қилдим.

Мен уй-рўзғор ташвишларидан ортиб, олдига катта мақсадлар қўйган ва уларга эришаётган кўплаб аёлларни биламан ҳамда уларнинг олдида ҳамиша таъзимдаман. Сиз ҳақиқий ўзбек аёли нималарга қодир эканини барчага исботладингиз. Барча аёлларимиз жамиятда ҳурмат ва эҳтиром қозонишга ҳақли ва бунинг учун уларга имкон берилса бас.

Аёлларимизга қарата шундай демоқчиман: Сиз таҳсинга сазоворсиз! — дея изоҳ берди Саида Мирзиёева.

Report Page