Бир кунда ҳал қилинган мурожаат

Бир кунда ҳал қилинган мурожаат

@Sirdaryo
Фото: consumer.uz

Сирдарё вилояти Монополига қарши курашиш бошқармасининг ишонч телефонига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Дўстлик қўрғони, Соҳил бўйи кўчаси, 135-уй яшовчи фуқаро Хакимов Мурод Бахтиёр ўғлининг 11.02.2020 йилдаги мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда, фуқаро Гулистон шаҳар, Н.Зокиров кўчаси, 1/47-уйда фаолият юритаётган “Xurshidxon Universal Trade” МЧЖ дўконидан 09.06.2018 йилда артел кондиционер сотиб олганлигини лекин ушбу кондиционер сифатсизлиги сабабли, иситиш тизими ишламаётганлигидан норози бўлиб амалий ёрдам сўралган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Савдо, умумий овқатланиш, туризм ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 1996 йил 26 апрелдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 221-I-сонли Қонунининг 13, 14, 15 ва 17 моддалари талаблари асосида истеъмолчинининг талабларида келтирилган важларни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда “Артел” МЧЖга тегишли хатлар юборилди ҳамда шу куннинг ўзида Гулистон Артел сервис филиали томонидан фуқаронинг мурожаати бўйича нуқсонлар бартараф этилди.

Фуқаро қилган мурожаати тўлиқ бартараф этилиб мурожааттчи 1 кунлик муддатда артел кондиционери нуқсонлари бартараф этилганидан мамнунлигини билдирди.

Манба: consumer.uz

Report Page