Гастролдаги ичувчи ҳайдовчи - қамалди

Гастролдаги ичувчи ҳайдовчи - қамалди

@Sirdaryo
Фото: "Даракчи"

Улуғнор тумани, “Чўлобод” МФЙ, Хурдиёр кўчасида яшовчи ёши қирқдан ўтган фуқаро А.А. Сирдарё вилоятига 3 нафар фарзандлари ва оиласининг моддий таъминоти учун ишлагани боради.

Darakchi.uz'нинг ёзишича, 2019 йил 5 октябрь куни купа-кундузи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Андижон шаҳар, А.Юлдашев кўчаси, 11-уйда жойлашган “Андижон вилоят қурилиш” МЧЖга қарашли “Тико” русумли давлат белгиси 60 317 КАА рақамли бўлган автомашинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз, бошқариш ҳуқуқи бўлмагани ҳолда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Мирзо-Улуғбек маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётганида, ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан текшириш учун тўхтатилган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда автомашина бошқариб кетаётганлиги аниқланган.

Улуғнор туман маъмурий судининг раиси Вахобжон Сиддиков томонидан 2020 йил 31 январь куни олиб борилган очиқ суд мажлисида А.А.га оид маъмурий иш кўриб чиқилиб, суднинг якуний қарорига кўра, 

А.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмида (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача маст ҳолда бошқариш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, ушбу модда билан унга 15 (ўн беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Жазо ўташ муддати 2020 йил 31 январь кунидан ҳисобланиб, ундан қамоқда сақлаш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобидан 501.750 сўм давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Гастролга боргандек ўзини ҳис қилган ҳайдовчи-ичувчи қилмишида ҳуқуқбузарлик таркибининг мавжудлигини англаганлигини махсус қамоқ уйида жазони ўташ даврида тушуниб етади деган умиддамиз.

Report Page