Алижон Мухамадиев: Ёшлар муаммоларини ҳал этиш, юртимиз равнақи учун замин яратишдир.

Алижон Мухамадиев: Ёшлар муаммоларини ҳал этиш, юртимиз равнақи учун замин яратишдир.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни юртимиз ёшлари билан учрашганида уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Мазкур ташаббус ижроси ҳамда ёшларни таклиф ва мулоҳазаларини тинглаш, улар учун етарлича шарт-шароитлар яратиш мақсадида Сирдарё туман ҳокими ёшлар билан учрашди. Анъанага айланган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувининг бу галгиси "Камолот" маҳалласи ёшлари билан ўтказилди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Учрашувда тумандаги ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди.Туманимиз раҳбарига ёшлар томонидан бир қатор таклифлар ва мурожаатлар билдирилди. Жумладан, "Камалот" маҳалласидаги ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш учун 33- сонли умумтаълим мактаби ҳудудида ёпиқ спорт зали қуриш, ёш шоира қизларимизнинг ёзган шеърларини матбуотда чоп этиш, мактаб ҳудудида қўшимча ўқув биносини қуриш бўйича ёшлар томонидан таклиф ва мурожаатлар билдирилди.Билдирилган мурожаатлар юзасидан йўл харитаси белгилаб олиб, ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Учрашув давомида "Камолот" маҳалласи аҳолисининг муаммолари ҳам кўриб чиқилди.  

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

 Сайёр учраш давомида фуқаролардан 1 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотини очиш бўйича, 1 та хўжалик ички йўлларини таъмирлаш, 3 та электр энергия таъминотини яхшилаш ҳамда фуқаролик распортини олиш бўйича амалий ёрда сўралди

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Билдирилган мурожаатларнинг 4 таси жойида мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олиниб ҳал қилинадиган бўлди. Қолган 1 та мурожаат қўшимча муддат талаб қилганлиги боис ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page