Ширин шаҳар ҳокимининг фуқаролар билан учрашувида қатор муаммолар жойида ижобий ҳал этилди

Ширин шаҳар ҳокимининг фуқаролар билан учрашувида қатор муаммолар жойида ижобий ҳал этилди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари ҳар бир раҳбар учун иш фаолиятининг асоси бўлиб хизмат қилиши лозим !

Жорий йилнинг 26 феврал куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов Президент халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ва дардига қулоқ тутди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шаҳар ҳокимининг фуқаролар билан учрашувида Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам бевосита иштирок этиб, аҳоли муаммолари ва масалаларини ўрганиб, уларни ижобий ҳал этишда иштироки сезиларли даражада деб таъкидлаш мумкин.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Учрашув мобайнида фуқаролар томонидан уй-жой, ишга жойлашиш, ногиронлик нафақасини тайинлашдаги муаммолар, коммунал тўловлардаги масалалар, тадбиркорлик масаласи, коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар тингланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Билдирилган мурожаатлар шаҳар ҳокими, тегишли ташкилот раҳбарлари ва депутатлар томонидан тахлил қилиниб, аксарият масалалар жойида ижобий ҳал этилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқлар, коммунал тўловлардаги муаммолар ва масалалар шаҳар ҳокимининг кўрсатмасига асосан, бартараф этилган бўлса, аксарият ишга жойлашиш ва моддий ёрдам бўйича масалалар депутатлар томонидан ижобий ҳал этилди. Фуқаролар томонидан билдирилган қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар бериб ўтилди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page