УРГАНЧДАГИ ФОРУМДА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БИЛАН ҚОЗОҒИСТОННИНГ ИККИ ФИЛОЯТИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИ

УРГАНЧДАГИ ФОРУМДА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БИЛАН ҚОЗОҒИСТОННИНГ ИККИ ФИЛОЯТИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИ

@Sirdaryo
Фото: Аҳмадали Шерназаров / "Халқ Сўзи Online"

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ. “Сирдарё хабарлари” учун махсус. Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон II Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида қардош мамлакатларнинг яна иккита салоҳиятли минтақалари ўртасида , яъни Туркистон вилояти акими У.Шукеев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев, шунингдек, Қозоғистоннинг Повлодар вилояти акими ўринбосари А.Батанов ва Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Д.Мадиримов томонидан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича меморандумлар имзоланди. Булардан ташқари, мазкур форум доирасида қозоғистонлик ҳамкорлар билан 30 миллион доллардан ортиқ ҳажмдаги экспорт ва инвестиция келишувларига  ҳам эришилди.

 Шунингдек, минтақалар ишбилармон доиралари ҳамда етакчи корхоналар вакиллари билан бир неча бор ўтказилган учрашувлар иқтисодий алоқаларни сезиларли равишда фаоллаштириш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш имконини яратди.

2018 йилда ўтказилган I Халқаро ҳамкорлик форумида Сирдарё вилояти билан Қозоғистоннинг Оқмола вилояти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ўтган давр мобайнида қарийб 20 миллион долларлик экспорт келишувларига эришилди. Шунингдек, айни чоға  форум доирасида “Новопек” компанияси билан имзоланган келишув бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги қиймати 5 миллион долларлик экспортбоп полипропилен товарлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.

Минтақалараро ҳамкорлик меморандуми доирасида бугунги кунгача ҳам самарали иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасида ишлар давом эттирилиб, Оқмола вилоятида акимат вакиллари билан Сирдарё вилоятининг “Тоғлар” номли корхонаси вакиллари учрашиб, йирик хажмда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш қувватларини ишга тушириш бўйича келишувларга эришилди.

Фото: Аҳмадали Шерназаров / "Халқ Сўзи Online"

Айтиш лозимки, Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан азим Урганч шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Қозоғистон II Ҳудудлараро ҳамкорлик форумда эришилган натижаларни мустахкамлаш ҳамда янги имкониятлардан тўлақонлик фойдаланиш мақсадида Сирдарё вилоятининг йирик саноат корхоналари, жумладан “Сирдарё Универсал ойна”, “Бек кластер”, “Сирдарё мега люкс”, “Гулистон мед техника”, “Фарм пласт холдинг”, “Река Мед фарм” каби кўплаб салоҳиятли корхоналари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Маълумот учун. 2019 йилда Сирдарё вилоятининг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 110 миллион долларни ташкил этиб, хажми жиҳатдан Хитойдан кейинги 2 ўринни эгаллади. Вилоятда Қозоғистон капитали асосида 10 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Мазкур корхоналар томонидан бугунги кунда фармацевтика, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётир.        

Аҳмадали Шерназаров,

"Халқ Сўзи Online" 

 

Report Page